Қурилиш корхоналари январ-июл ойларида қанча солиқ тўлаган?

14:31 27 Август 2024 Иқтисодиёт
327 0

Фото: Иллустратив

«Фискал таҳлиллар» портали 2024 йил январ – июль ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 31 минг 570 та юридик шахс томонидан 5,2 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланганини маълум қилди. Шундан 609,3 миллиард сўми, яъни 11,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келган.

Маълум қилинишича, ушбу қурилиш компанияларининг жами товар айланмаси 8,8 триллион сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 111,1 миллиард сўмга яқин ҳисобланган.

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил ушбу инфографикада танишишингиз мумкин.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида қуйидагича тартибланган:

1. ҚҚС – 266,2 миллиард сўм;

2. ЖШОДС – 100,6 миллиард сўм;

3. Фойда солиғи – 99,7 миллиард сўм;

4. Ижтимоий солиқ – 85,8 миллиард сўм;

5. Мол-мулк солиғи – 37,7 миллиард сўм;

6. Ер солиғи – 15,5 миллиард сўм;

7. Бошқа солиқлар – 3,8 миллиард сўм.

Аввалроқ, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер