Қорақалпоғистонда олтита замонавий метеорологик станция ўрнатилди

Фото: "Халқ сўзи"
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Оролбўйи минтақасида муҳим аҳамиятга эга бўлган навбатдаги ташаббусни амалга оширди.
Бу ерда ФАО томонидан “Ҳаво сифати, ер ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш орқали экологик беқарорлик муаммоларини инновацион ёндашув орқали ечиш учун Оролбўйи минтақасидаги ҳамжамиятнинг билим ва кўникмаларини ошириш” қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг 3 та туманида олтита замонавий метеорологик станция ўрнатилди. Ушбу илғор мониторинг тизимлари ҳарорат, ёғингарчилик миқдори, намлик, шамол тезлиги ва қуёш нурланиши каби муҳим иқлим кўрсаткичларини узлуксиз кузатиб боради ва реал вақт режимидаги маълумотларни тақдим этади.
Ушбу кенг қамровли ташаббус республиканинг Мўйноқ, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманларидаги аҳолига бевосита фойда келтиради. Дастур экологик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан заиф қатламлар, айниқса, аёллар, болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади, чунки улар минтақадаги экологик таназзулдан кўпроқ азият чекишлари мумкин.
“Ушбу метеорологик тармоқ Оролбўйи ҳудудидаги иқлим динамикасини тушуниш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Олтита станциядан реал вақт режимида олинган маълумотлар бизга минтақамиз учун энг самарали ва илмий асосланган иқлим стратегияларини яратиш имконини беради. Инновацион ёндашув метеорологик маълумотларни кенг қамровли сув ва тупроқ таҳлиллари билан бирлаштириб, ушбу ҳудуднинг мураккаб экологик муаммоларини ҳал қилиш учун онгли қарорлар қабул қилишда мустаҳкам билим базасини яратади”, — дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг