Қорақалпоғистон: Талабалар хорижлик олимлар билан халқаро археологик экспедицияда иштирок этмоқда
Фото: «Халқ сўзи»
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти билан Россия Федерацияси Қозон федераль университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида Нукус тумани ҳудудидаги Кердер маданиятига тегишли бўлган «Ҳайвонқалъа» ёдгорлик мажмуасида халқаро археологик экспедиция ўтказилмоқда.
Нукус Нукус давлат педагогика институти ахборот хизмати раҳбари Ислам Матековнинг маълумот беришича, халқаро миқёсда биринчи марта ташкил этилаётган мазкур археологик экспедицияда Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Фанлар Академияси А.Х.Халиков номидаги Археология институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Айрат Ситдиков раҳбарлигидаги олимлар, шу билан бирга Россия, Қозоғистоннинг олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказларидан 20 дан ортиқ мутахассислар, шунингдек, институтнинг Тарих факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этмоқда.
– Бу бизларнинг назарий билимларимизни амалиётда мустаҳкамлаш имкониятини беради, - дейди Нукус давлат педагогика институти Тарих факультети талабаси Ж.Жоллибаева. Эътиборлиси, мен Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг қорақалпоғистонлик талаба-ёшлар билан ўтказган учрашувида хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан тажриба алмашиш имкониятини берувчи халқаро экспедициялар ташкил этиш таклифини билдирган эдим. Мана, бугун мен ва мен билан бирга таҳсил олаётган ёшлар шундай имкониятга эга бўлаяпмиз. Бунинг учун талбалар номидан тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман.
«Ҳайвонқалъа» археологик ёдгорлигида амалга ошириладиган халқаро экспедициядан кўзланган асосий мақсад археологик қазишма ишлари натижасида топилган буюмлар ҳамда маданий қатламлар бўйича халқаро илмий фикрни шакллантириш, шунингдек, илмий хулосалар чиқариш учун белгиланган ишларни бажаришдан иборат.
Бунинг учун институт томонидан 1 миллиард 400 миллион сўмга махсус чодирлар ҳамда 4 миллиард сўмга қазишма ишларида фойдаланиладиган археологик асбоб-ускуналар сотиб олинди.
Маълумот учун: Халқаро археологик экспедиция ишлари шу йилнинг 10 июнгача давом қилиши режалаштирилган. Бунда тўпланган материаллар асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, уларнинг натижаларини халқаро миқёсда эълон қилиш, институтнинг Тарих факультети талабаларининг назарий билимларини амалиёт давомида мустаҳкамлаш, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш халқаро илмий-археологик экспедициядан кутилаётган асосий натижалар ҳисобланади.
Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг