Қоракўлдаги 52 йил аввал қурилган ОШП биноси “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида таъмирланди

13:41 04 Март 2024 Жамият
387 0

Фото: "Халқ сўзи"

Истам Иброҳимов/“Халқ сўзи”. Бухоро вилояти Қоракўл тумани Зиёрат маҳалласида жойлашган “Меҳнатобод” оилавий шифокорлик пункти биноси бундан роппа-роса 52 йил муқаддам қурилган ва ташқи таъсирлар оқибатида таъмирталаб аҳволга тушганди. Яқинда у таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди.

— Ҳудуддаги 5,5 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатамиз, — дейди шифокор Зулайҳо Раззоқова. — Очиғи, беморларга хизмат кўрсатиш учун тузукроқ шарт-шароитнинг йўқлигидан ўзимиз ҳам хижолат чекардик. “Ташаббусли бюджет” дастури муаммоларимиз ечимига йўл очди. Шу дастур асосида ажратилган 800 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига пунктимиз биноси таъмирланди. Тоза ичимлик сув, иситиш таъминоти рисоладагидек йўлга қўйилди. Зарур тиббий жиҳозлар олинди. Эндиликда беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишимиз учун имкониятлар мавжуд.

Айтиш жоизки, айни пайтда туманда кўп тармоқли поликлиникадан ташқари, 9 та оилавий поликлиника, 10 та оилавий шифокорлик пункти, 9 та маҳалла тиббиёт пункти фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер