Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади
“Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (273-сон, 05.07.2023 й) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластери ташкил этилади.
IT-кластер доирасида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйилади:
— замонавий инфратузилма, лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет;
— масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;
— илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази.
Бунинг учун:
1-босқичда 2023 йил 31 декабргача маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади;
2-босқичда 2024 йил 1 сентябргача 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг