«Қора туйнук» ҳақидаги тушунчаларимиз хато бўлиб чиқиши мумкин — Татқиқот

Олимлар қора туйнуклар ҳақидаги анъанавий фикрларнинг тўғрилигига шубҳа билдиришмоқда. Уларнинг айтишича, қора туйнукнинг ичида биз илгари ўйлагандек «сингулярлик» — яъни чексиз кучли нуқта бўлмаслиги мумкин. Бу жуда муҳим, чунки илгари бу нуқтада барча физик қонунлар ишламай қолади, деб ҳисобланган.
«Қора туйнук» деганда, тортиш кучи шу қадар кучли бўлган жисм тушунилади-ки, ҳатто ёруғлик ҳам ундан қочиб қутула олмайди. Бу тушунча 1915 йилда Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назариясига асосланган. Кейинроқ аниқланишича, қора туйнук марказида тортишиш кучи чексиз бўлиб, бу жойда фазо ва вақт бузилади.
Аммо энди олимлар «бу жойда физик қонунлар бузилмайди, балки у ерда квант физикаси ишлайди» деган хулосага келишган. Яъни қора туйнукнинг марказида мутлақо номаълум ҳодиса эмас, балки ҳали биз тўлиқ тушунмаган, лекин изоҳланадиган жараёнлар юз беради.
Янги тадқиқот Италия ва бошқа мамлакатлардан келган олимлар иштирокида ўтказилди. Улар буни кўп йиллик баҳс ва илмий муҳокамалардан сўнг эълон қилишди. Уларнинг айтишича, бу янги қарашлар қора туйнуклар ва умуман оламни тушунишда катта ўзгариш олиб келади.
Эндиликда олимлар келажакда янги кучли телескоплар ва ҳисоблаш усуллари ёрдамида бу фикрларни синаб кўрмоқчи. Агар бу назария тасдиқланса, биз қора туйнуклар ҳақида бутунлай янги маълумотларга эга бўламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг