Қонун ижодкорлиги фаолияти такомиллаштирилмоқда

Фото: Акмал Муҳаммадов, Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифати янги қонунларнинг мамлакатимиз Бош қомусига, миллий қонунчиликка, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини таъминловчи тартиб-таомиллар ва механизмлар самарадорлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Айниқса, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда аҳоли ва кенг жамоатчилик билдирган фикрлари ва позицияларини ўрганиш ҳамда уларни инобатга олиш жамият ва давлат ҳаётига оид стратегик қарорлар қабул қилишда ўта муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада муҳокамадаги Қонун билан қонун лойиҳасини парламентга киритишда қонун лойиҳасининг ва халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижаларини, шунингдек қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси ва у бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамаси натижаларини тақдим этиш масалалари акс эттирилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи киритган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олиш тўғрисидаги норма мустаҳкамланмоқда.
Сенаторлар мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти сифатини ошириш, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини мустаҳкамлаш, халқчил ҳамда тўғридан тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилинишига хизмат қилишини таъкидладилар.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг