Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан биргаликда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид масалалар ижроси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари вакиллари, экспертлар, Ёшлар парламенти аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, дастур ижроси юзасидан I ярим йилликда қишлоқ хўжалиги соҳасида 450 млрд сўмлик 61 та лойиҳани фойдаланишга топшириш ҳисобига 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган, шунингдек, 43,5 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Жорий йилда 1,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари, жумладан, 1,2 минг тонна хом ипак, 600 тоннага яқин ипак момиғи, 6,8 млн погонометр ипак мато, 626 тонна калаваланган ипак ипи, 2,1 млн дона тайёр ипакли маҳсулот ва 500 дан ортиқ ипак гиламлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 151 фоизга етказилган.
Республикада мавжуд “In-vitro” лабораториялари томонидан жами 4 миллиондан ортиқ сертификатланган кўчат маҳсулоти етиштирувчиларга етказиб берилиб, 50 минг гектар майдонда интенсив усулда сабзавотлар экилиши таъминланган.
Бундан ташқари, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти салоҳиятини ошириш, экспорт қилувчи маҳаллий экспортчи корхоналарга амалий ёрдам бериш мақсадида Карантин агентлиги томонидан республиканинг 14 та ҳудудида “Экспорт штаби” ташкил этилиб, соҳа мутахассислари бириктирилган.
Хусусий сектор билан ҳамкорликда 13 та ўсимликлар клиникаси, 479 та хизмат кўрсатувчи отряд ташкил этилди, шунингдек, 639 та биолабораторияга аҳоли хонадонларини бириктириш ҳисобига 2 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.
Таъкидланганидек, бу йўналишда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси юзасидан жамоатчилик назорати, хусусан, парламент назорати ўрнатилгани жойларда мутасаддиларнинг масъулиятини оширмоқда.
Сув танқислигининг олдини олиш, сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш борасида дастурда белгиланган вазифаларнинг муҳимлиги ҳам сенаторлар томонидан таъкидланди.
Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан муҳокамалар очиқ савол-жавоб шаклида бўлиб ўтди. Шу билан бирга, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир якунида аграр соҳани ривожлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар берилди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг