Қидирувда бўлган «Грязь» лақабли жиноий уюшма етакчиси қўлга олинди
Қидирувда бўлган «Грязь» лақабли жиноий уюшма етакчиси қўлга олинди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, ДХХ ҳамда давлатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.
Мазкур тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркия давлатида терговдан яшириниб юрган «Грязь» лақабли 1993 йилда туғилган фуқаро Ё.М. қўлга олиниб, жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилган ва тергов органларига топширилган.
Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 4-қисми, 165-моддаси 3-қисми, 173-моддаси 2-қисми ва 242-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг