Қашқадарёда ҳайдовчи ИИБ ходимларига атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қаршилик кўрсатди
Қашқадарёда ИИБ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетишга уринди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2021 йил 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Чироқчи туманида содир бўлган.
«Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.А. қоидабузарлиги учун тўхтатилган. Бироқ ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунишдан бош тортган ва воқеа жойидан қочишга уринган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи Ҳ.А. га нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида» ги қонунига мувофиқ, ходимларга жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун жисмоний куч, махсус техника воситалари ёҳуд қурол ишлатиш ваколати берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг