“Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!”
Қарши шаҳрида “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида “Маҳалла — менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 15 та жамоа ўзаро беллашишди. Танловда иштирокчилар ўзлари яшаётган маҳалла тарихи, аҳолисининг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, “Оила — маҳалла — таълим” муассасаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни турли кўргазмали чиқишлар ёрдамида кўрсатиб беришди.
Якунда Қарши туманидаги Шойхўжа маҳалласининг “Шунқорлар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Қарши шаҳридаги Бўстон маҳалласининг “Президент ворислари” ва Миришкор туманидаги Аввона маҳалласининг “Умид ниҳоллари” жамоалари муносиб кўрилди.
— Иштирокчи жамоалар савол-жавоб ва иншо ёзиш шартларида ҳам ўз маҳаллаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, бунёдкорлик ишлари, маҳалланинг жамиятдаги ва ёшлар тарбиясидаги ролини ошириш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди, — дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Хўжаев. — Ушбу танлов ёшларнинг ўз маҳалласига ҳурмат туйғусини юксалтириш, шунингдек, қадриятларимизни эъзозлаш, миллий-маданий анъаналаримизни ривожлантириш, ёш авлод вакилларини соғлом ва етук инсонлар этиб тарбиялашда маҳалланинг ролини кучайтиришга хизмат қилади.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ.
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг