ПСЖ УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлди

Кеча, 13 август куни Италиянинг Удине шаҳридаги «Dacia arena» стадионида УЕФА Суперкубоги учун ўйин ташкил этилди.
Унда Европа чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони бўлган ПСЖ жамоаси Европа лигаси мусобақаси ғолиби — «Тоттенҳэм» клуби билан куч синашди.
Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларни «Тоттенҳэм»дан Ван де Вен ва Кристиан Ромеро киритган бўлса, ПСЖнинг жавоб голларига Кан Ин Ли ва Гонсало Рамос муаллифлик қилди.
Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, ғолиб номи пеналтилар серияси орқали аниқланадиган бўлди. Футбол лотареясида эса омад «парижликлар»га кулиб боқди.
Серияда 4:3 ҳисоби қайд этилди. ПСЖдан Витиньо пеналтидан фойдалана олмаган бўлса, Лондон жамоасидан Ван де Вен ва Мэтьюс Тел зарбада адашди.
Шу тариқа ПСЖ ўз тарихида биринчи марта Европа Суперкубогига эга чиқди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Усмон Дембеле топилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг