“Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ҳар йили янги йил олдидан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун “Президент арчаси” тадбири ўтказиб келинади.
12 ёшгача бўлган болалар учун тайёрланган “Президент совғаси” таркибига ширинликлар, ўқув қуроллари ва Болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совғалар киритилган.
Шунингдек, жорий йилда Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳаллаларининг 12 ёшдан катта бўлган 980 нафар тарбияланувчилари учун замонавий планшет ҳам совғалар таркибига киритилди.
Шундай қилиб жорий йилда йилда 9070 дона “Президент совғаси”дан таркиб топган совғалар тайёрланиб, ҳудудларга юборилди.
“Президент совғаси” Республикамизнинг 10 та ҳудудларига Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига эса давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг кузатуви остида автотранспорт орқали етказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табриги ҳамда совғалари ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари ўтказиладиган Президент арчаси тадбирларида болаларга тантанали топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг