Польшада ўтказилаётган НАТО машғулотларида испаниялик аскар ҳалок бўлди

01:03 23 Апрель 2024 Дунё
574 0

Фото: AP

Испаниялик ҳарбий НАТОнинг Польшада ўтказилаётган халқаро машғулотлари чоғида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Польша мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Saber Strike» халқаро машқлари чоғида испаниялик аскар ҳалок бўлгани учун чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Аниқлик киритилишича, испаниялик аскар тактик ўқ отиш машғулотлари пайтида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган.

НАТОнинг «Saber Strike» халқаро тактик машғулотлари ҳар йили Польшада ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер