«Персеполис» жамоаси мағлубиятга учради
Кеча, Эрон Gulf Pro лигасининг 20-тури доирасида «Персеполис» жамоаси Анзали шаҳрида «Малаван» жамоаси билан куч синашди. Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган ягона голга 11-дақиқада Муҳаммад Жавод Муҳаммадий муаллифлик қилди. Ушбу мағлубиятдан сўнг, «Персеполис» жамоаси турнир жадвалида 1-ўриндан 4-ўринга тушиб кетди. «Малаван» жамоаси эса 9-ўриндан 7-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки аъзоси Игорь Сергеев ва Остон Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади. Игорь Сергеев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Остон Ўрунов эса 61-дақиқада Муҳаммад Амин Каземианга алмаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг