Пентагон Оқ уйдан Эрондаги уруш учун 200 миллиард доллар сўради
Пентагон Эрон билан уруш учун рекорд даражадаги 200 миллиард доллар сўради. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Манба Уруш вазирлиги Оқ уйга Эрондаги уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўраб хат ёзган. The Washington Post маъмуриятдаги юқори мартабали манбага асосланиб ёзишича, маблағ муҳим қуролларни ишлаб чиқаришни зудлик билан кўпайтириш учун ишлатилади.
Таклиф этилаётган маблағ Эронга бўлган урушнинг биринчи ҳафтасида сарфланган 11 миллиард доллардан кўп бўлиб, Украинага ажратилган (умумий) 188 миллиард долларга яқин ҳисобланади. Газетанинг таъкидлашича, сўров катта сийосий норозиликларни келтириб чиқариши мумкин. Пентагон ва Оқ уй нашрга изоҳ беришдан бош тортган. Шу билан биргаликда АҚШ сенати қонун чиқарувчиларнинг президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини чеклаш бўйича иккинчи уринишини рад этди ва уруш ваколатлари тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватламади. Politico манбасига кўра, Ҳужжат учун 47 сенатор овоз берган бўлса, 53 нафари қарши овоз берган.
Демократлар томонидан илгари сурилган ташаббус Оқ уйдан Конгресснинг розилигисиз АҚШнинг можародаги иштирокини тўхтатишни талаб қилди. Март ойининг бошларида бўлгани каби резолюцияни қўллаб-қувватлаган ягона республикачи Кентукки штатидан Ранд Пол ва демократлар орасида Пенсильвания сенатори Жон Феттерман қарши чиқди.
Демократлар, шунингдек, урушни Конституцияга зид деб аташади ва Пентагон раҳбари Пит Хегсет, Давлат котиби Марко Рубиодан омма олдида нутқ сўзлашларини, кампаниянинг мақсадлари, вазифалари ва харажатларини тушунтиришларини талаб қилишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг