Паркентда мингта китоб тақдимоти
Отабек ИСРОИЛОВ/«Халқ сўзи». Ёзги таътил даврида мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг истеъдодини юзага чиқариш учун «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар маърифий ва мусиқий анжуманга айланиб бормоқда. Паркент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган китоб тақдимоти ҳам ана шундай файзли давра бўлди.
Унда сўзга чиққанлар кутубхонага тақдим қилинган янги бадиий адабиётларнинг ёшлар ҳаёти ва камолотидаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

— Машҳур ёзувчи Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер» номли туркум китоблари дунёнинг кўплаб тиллари қатори она тилимизга ҳам таржима қилинган. «Гарри Поттер ва афсонавий тош» романи Буюк Британиянинг барча болалари учун ўқилиши шарт бўлган энг яхши ўнта китоб рўйхатига киритилганини ўқитувчимиздан эшитган эдик. Мактабимиз яқинидаги кутубхонага кўплаб китоблар қатори бу китобнинг ҳам етиб келгани бизни қувонтирди, — дейди Чўққайма маҳалласидаги 39-мактаб ўқувчиси Ясмина Исмоилова.
Тадбир давомида Ахборот-кутубхона маркази томонидан ёш китобхонлар ўртасида ўтказилган сўровнома якунлари маълум қилинди ва уларнинг таклифлари асосида кутубхона фондига қўшилган 254 номдаги 1 минг 220 нусхада китоблар таништирилди.

Тақдимотнинг бадиий қисмида 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан шеърлар ўқилиб, рақслар ижро этилди. Тадбирнинг фаол қатнашчиларига китоблар совға қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг