«Ўзгидромет» иш ҳафтасида об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

18:42 17 Ноябрь 2025 Жамият
350 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Ўзбекистонда иш ҳафтасининг ўрталарига келиб ҳарорат сезиларли бўлмаган даражада пасаяди ва республика ҳудудининг асосий қисмида 15-18 даража илиқ атрофида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Агентликка кўра, душанба ва сешанба кунлари ҳарорат кундузи 19-22 даража илиқ атрофида бўлади. Чоршанбадан эса ҳарорат асосан кечалари 3-8 даража илиқ бўлади.

Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 19-20 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Шарқдан бироз майин шамол эсиб туради.

Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 17−18 ноябрда кундузги вақтларда 19-21 даража илиққача кўтарилади, 19−21 ноябрда кундузи ҳарорат 16-18 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 6-8 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер