Ўзбекистонлик боксчи қиз жаҳон чемпиони бўлди

22:31 22 Апрель 2021 Жамият
2838 0

Польшанинг Кельце (Kielce) шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда 54 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлуб этиб, финал босқичига етиб келган эди.

Ҳал қилувчи финал жангида Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичук (Kristina Lakiichuk) устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди!

Нигина Ўктамова Жиззах давлат педагогика институтининг Жисмоний маданият факультети 1-курс талабаси. У 2003 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган.

Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари ичида жаҳон чемпиони мақомига эришган илк спортчига айланди. Ушбу ғалабаси билан у ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очиб берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер