Ўзбекистонга Хитойдан 100 та агродрон олиб келинди
Видеодан кадр
Ўзбекистонга Хитойдан 100 та замонавий агродрон олиб келинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур дронлар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида Хитойда ишлаб чиқарилган.
Уларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда. Хусусан, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг 30 нафар мутахассиси дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда. Келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг