Ўзбекистонда тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш ҳамда уларнинг таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш бўйича фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Мазкур низомга кўра, халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотини реестрга киритиш Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигида ташкил этиладиган Аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш комиссиясининг қарорига биноан бепул амалга оширилиши белгиланган.
Реестрга киритишнинг асосий шартлари этиб қуйидагилар тасдиқланган:
- ТОП-300 талик рўйхатидаги камида 5 та олий таълим ташкилотининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказган бўлиши;
- умумий экспертларининг камида 30 фоизи хорижий эксперт бўлиши (халқаро ва хорижий аккредитация ташкилотлари учун);
- аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритиши учун ваколатга эга бўлиши;
- ўзининг веб-сайтида халқаро аккредитациядан ўтказган таълим ташкилотлари тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги ва бошқалар.
Шунингдек, агентлик реестрга киритилган аккредитация ташкилотларининг фаолиятини ҳар 3 йилда бир маротаба мониторингдан ўтказиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг