Ўзбекистонда маҳсулот ёки хизмат нархи 3 минг доллардан ошган тақдирда нақд пул тўлашни тақиқлаш таклиф қилинди
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотишни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар бермоқда.
Лойиҳага кўра, юқоридаги операциялар доирасидаги комиссиялар тугатилиши режалаштирилган. Жисмоний шахслар билан тузилган олди-сотди шартномалари банк маълумотлари асосида, юридик шахслар билан эса нақд пулсиз тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса, электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали нотариал тасдиқланиши керак бўлади. Тегишли лойиҳа ҳали жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган.
Агар маҳсулот ёки хизмат нархи 3 минг доллардан (тахминан 37,6 миллион сўмдан) ошса, нақд пулсиз тўлов таклиф этилади.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотлари, жумладан, олий ўқув юртлари ва йирик солиқ тўловчилар, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақини 100 фоиз иш ҳақини банк картасига ўтказиш йўли билан бериш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, фақат нақд пулсиз шаклда тўланадиган хизматлар каталоги ҳам тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг