Ўзбекистонда компьютерларни таъмирлаш хизматлари ҳажми 1,1 триллион сўмдан ошди

14:17 18 Октябр 2025 Иқтисодиёт
215 0

2025 йилнинг январь-август ойларида компьютер ва периферик ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 1,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмида компьютер ва периферик ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмининг улуши 12,3 фоизни ташкил этган.

Қўмита маълумотларига кўра, шу йилнинг январь-август ойларида компьютер ва периферик ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,4 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?