Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши 17 январгача давом этиши кутилмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Сўнгги кунларда мамлакатимизда ҳарорат инверсияси билан боғлиқ ноқулай метеорологик шароитлар оқибатида ҳаво сифатининг пасайиши кузатилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Искандар Қутбиддинов маълумот берди.
Билдирилишича, ушбу ҳодиса кундузги ва кечки ҳаво ҳароратининг айрим ҳолларда 14 градусгача кескин фарқ қилиши, туман тушиши, шамол тезлигини пасайиши натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосида тарқалишини қийинлаштирмоқда.
Таъкидланишича, Махсус комиссия ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Экологик ҳолат юзасидан аҳолига мунтазам ахборот бериш билан бирга тегишли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирмоқда. Бугунги кунда Махсус комиссиясининг эътибори саноат ва хўжалик объектларида экологик рейдлар ва назорат тадбирларига қаратилган.
Ноқулай об-ҳаво шароитида атмосфера ҳавосига антропоген (яъни, инсоний фаолият)нинг юкламасини камайтириш учун корхоналарнинг қувватлари чекланмоқда ва айримларининг фаолияти тўхтатилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1-7 январь кунлари Тошкент шаҳридаги 12 та ва Тошкент вилоятидаги 22 та ишлаб чиқариш корхонасида текширувлар ўтказилди ҳамда таъсирчан чоралар кўрилган. Атмосфера ҳавосини ифлослантирган ўнлаб автотранспорт воситаларига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.
Шу билан бирга, профилактик чоралар ҳам амалга оширилмоқда: ташлама манбалари устидан мониторинг кучайтирилди, атмосфера ҳавоси сифати тезкор баҳолаб борилмоқда.
Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, ноқулай метеорологик шароитлар 16-17 январь санасига қадар сақланиши, антитциклонлар келиши натижасида ёғингарчилик ёғиши ва шамол тезлиги ошиши билан атмосфера ҳавоси сифати нормаллашуви кутилмоқда.
Ҳарорат инверсияси қисқа муддатли ва олдиндан прогноз қилинадиган метеорологик ҳодиса бўлиб, бу даврда давлат ташкилотлари кучайтирилган режимда иш олиб боради ва ифлосланишни юмшатиш учун синовдан ўтган чора-тадбирлар амалга оширилади.
Маълум қилинишича, Махсус комиссия томонидан экологик рейдлар ва мониторинг тадбирлари инверсия якунлангач ҳам давом эттирилади. Кўрилаётган барча чоралар юзага келган хавфларни минималлаштириш ҳамда аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
«Барча чора-тадбирлар илмий асосланган тавсияларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириб келинмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг