Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Бугун, 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18 даража илиқни ташкил этади.
25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтимизда 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 25-27 даража илиқ, 27 мартда 20-22 даража илиқ, 28 мартда 18-20 даража илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг