Ўзбекистонда 8 март куни ҳарорат 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” 8 март, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг