Ўзбекистонда 21 декабрь куни ҳарорат пасайиб, қор ёғиши кутилмоқда

13:45 19 Декабрь 2022 Жамият
904 0

Фото: Архив сурат

Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Кавказдан совуқ антитциклон кириб келиши бошланади. Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0+3 илиқгача пасаяди.

21 декабрь куни совуқ антитциклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади.

Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 совуқ ва +2 илиқ, кундузи +3+8 илиқ атрофида бўлади. Ўзбекистон шимолида кечаси ҳарорат -9-11 совуққача кучаяди, кундуз куни 0-3 совуққача пасаяди.

22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари -2-5 совуққача, кундуз кунлари +2+5 илиқгача пасаяди.

Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушади. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?