Ўзбекистонда 13 апрель куни ҳаво ҳарорати 37 даражага кўтарилади

17:50 12 Апрель 2023 Жамият
1067 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» 13 апрель, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 30-32° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 32-37° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 32-37° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, фақат Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 28-33° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, фақат Қашқадарё вилоятида баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 32-37° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 25-30° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?