Ўзбекистон ва Эстония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Люксембургда реадмиссия қилиш тўғрисидаги битимни имзоладилар

18:08 02 Октябр 2023 Сиёсат
88 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Люксембургда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна билан учрашди.

«Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, етакчи компаниялар билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида Эстониянинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга олиб кириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни кўриб чиқдик. Биз, шунингдек, реадмиссия қилиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимни ҳам имзоладик».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер