Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

18:35 14 Январь 2026 Спорт
500 0

Бугун, 14 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди. «D» гуруҳининг дастлабки ўйинида Австралия терма жамоаси Ироқни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблар сафидан Яя Дукули ва Матеус Мак Аллистер муаллифлик қилди. Ироқнинг ягона жавоб голи эса Амир Файсал ҳисобига ёзилди. Ушбу ғалаба эвазига Австралия терма жамоаси гуруҳда 1-ўринни эгаллади.

«D» гуруҳининг иккинчи ўйинида эса Хитой терма жамоаси Тайланд билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу натижадан сўнг, тўплар нисбатига кўра, Хитой термаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг чорак финалида Ўзбекистон термасига қарши ўйнайдиган бўлди.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Хитой ўйини 17 январь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер