Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Марокашдан устун келди

10:22 18 Март 2026 Спорт
139 0

Осиё чемпионати мусобақасига жиддий тайёргарлик кўраётган Сергей Чиготаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси шу кунларда Марокаш мамлакатининг Работ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Жамоа кеча ушбу йиғин доирасида Марокаш U-17 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси амалдаги Осиё чемпиони бўлса, Марокаш U-17 терма жамоаси амалдаги Африка чемпиони ҳисобланарди.

Учрашув 3:4 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Суҳроб Садиржонов (2 та) ва Лазиз Абдураимов (2 та) муаллифлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-17 терма жамоаси йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?