Ўзбекистон ТИВ Дубайдаги ватандошларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БАА, хусусан Дубай шаҳрида бўлиб турган юртдошларимизни огоҳлантирди.
Билдирилишича, Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БААдаги дипломатик ваколатхоналаримиз фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
Ҳозирда ҳаво маконидан фойдаланишдаги вақтинчалик чекловлар туфайли авиақатновлар тўхтатилган.
Фуқаролардан хавфсизлик нуқтаи назаридан қуйидагиларга қатъий риоя қилиш сўралган:
- Маҳаллий қонун-қоидалар ва расмий идоралар кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш;
- Заруратсиз кўчага чиқмаслик ва одамлар гавжум жойлардан узоқроқ бўлиш;
- Фақат расмий ахборот манбаларига таяниш.
Фавқулодда ҳолатларда тезкор алоқа учун:
- +971 55 986 9040;
- +971 55 956 4110.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг