Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди.
«БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Ижрочи котиби Татяна Молчан хоним билан учрашишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — БМТ билан биргаликда миллий ва минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини батафсил муҳокама қилдик. Ўзбекистоннинг барча соҳаларда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларини доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани учун БМТ ЕИКга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз».
Эслатиб ўтамиз, ЕИК раҳбари 2-3 май кунлари бўлиб ўтаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг