Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсумига қуръа ташланди
Фото: ПФЛ
Кеча, 28 январь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсумига қуръа ташланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
Бу гал қуръа ташлаш жараёнида Жаҳон чемпионати, терма жамоанинг май ойидаги навбатдан ташқари йиғини ва Осиё кубоги олди тайёргарликларга имкон бериш учун «Бергер» тизимидан воз кечилди ва қуръа жараёни сунъий интеллект орқали аниқланди.

Унга кўра, «GotSport» компанияси томонидан тақдим этилган иккинчи тақвим қуръа жараёнидан сўнг, бу мавсум учун танлаб олинди.
Иккинчи тақвимга кўра, дастлабки турда қуйидаги ўйинлар ташкил этилади:
«Насаф» — «Хоразм» ;
«Бухоро» — «Қўқон-1912» ;
«Локомотив» — «Сурхон» ;
«Андижон» — «Сўғдиёна» ;
«Динамо» — «Навбаҳор» ;
«Нефтчи» — «Машъал» ;
ОКМК — «Бунёдкор» ;
«Пахтакор» — «Қизилқум».
Маълумот учун, мусобақа 27 февраль санасидан старт олиши айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг