Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентлари алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси доирасида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда ўзаро ҳамкорликда катта юксалишга эришилгани, барча даражалардаги алмашинув ва мулоқотлар жадаллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Корея компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди.
Юртимизда Корея етакчи олий таълим муассасаларининг 4 та филиали, мамлакатимиз ҳудудларида профессионал таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали шериклик қилиб келинаётгани, лойиҳаларнинг умумий портфели 3,5 миллиард долларга етганига юксак баҳо берилди.
Муҳим хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, авиация, биотехнологиялар ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суришни назарда тутадиган янги узоқ муддатли Технология ва саноат шериклиги дастурини тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Шу маънода, Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишини самарали қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Минтақавий, шу жумладан “Марказий Осиё — Корея Республикаси“ форматида ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Корея Президентини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг