Ўзбекистон Президенти Зеленскийга табрик йўллади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Украинанинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Украина етакчиси ўзининг Х'даги саҳифасида маълум қилди.
Владимир Зеленский Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган ҳолда мазкур табрик хати расмни эълон қилган.
«Украинанинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан сизни ва бутун Украина халқини самимий муборакбод этаман. Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаатлари йўлида ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, украин халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан», дейилган Ўзбекистон Президентининг табрик хатида.
Зеленский, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Украина ўртасида самарали ҳамкорликни изчил ривожлантириш ҳамда икки томонлама муносабатларни дўст халқлар манфаати йўлида мустаҳкамлашга ишонч билдирган.
«Мен Украина ҳудудий яхлитлиги масаласидаги Сизнинг позициянгизни ва украин болаларини Ўзбекистонда соғломлаштиришга қаратилган инсонпарвар ташаббусларингизни юксак қадрлайман», деб ёзган Украина Президенти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг