Ўзбекистон Президенти Словенияга ташрифини якунлади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Словения Республикасига расмий ташрифи якунига етди.
Сўнгги 20 йил ичида биринчи Ўзбекистон-Словения саммити икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди.
Ташриф доирасида Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар, Бош вазири Роберт Голоб ва Миллий ассамблеяси Раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан сермазмун музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, саноат кооперацияси, экология, маданият, туризм ва таълим соҳаларини қамраб олган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар.
Қўшма баёнот, шунингдек, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаб қўйган ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.
Ташриф якунида давлат раҳбарлари ва икки мамлакатнинг 100 га яқин етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Словения бизнес форуми бўлиб ўтди.
Любляна халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ички ишлар вазири Боштян Поклукар ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг