Ўзбекистон Президенти АҚШ билан парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташриф доирасида 5 ноябрь куни ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Билл Хайзенга, Кэрол Миллер ва Сидни Камлагер-Давни қабул қилди.
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат парламентларининг амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, АҚШ Конгрессида Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ҳар йили Вакиллар палатасида кокус кўмагида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон кунлари ўтказиб келинмоқда.
Конгресс олий даражада эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга доир келишувларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиши муҳим экани таъкидланди.
Ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, конгрессменлар вакиллик қилаётган Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида АҚШ Конгресси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари бошчилигидаги ишбилармон доиралар делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг