Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди

Ўзбекистон паспорти жаҳоннинг кучсиз ҳужжатлари қаторидан ўрин эгаллади. Бу ҳақда «Visa index» рейтингида маълум қилинган.
Унда Ўзбекистон 80-ўринни банд этган. Давлатимиз фуқаролари 62 давлатга визасиз киришлари мумкин, аммо 167 давлатга кириш учун виза (ёки онлайн виза ) талаб қилинади.
Жадвалда Марказий Осиё давлатлари орасидан Қозоғистон 63-ўринни, Қирғизистон 79, Тожикистон 84, Туркманистон 92 ва Афғонистон 199-ўринни қайд этган.
Рейтингга 199 та давлат киритилган бўлиб, унда Сингапур биринчи ўринда, ушбу паспорт эгалари 194 давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин, Афғонистон эса охирги ўринда (визасиз 25 давлат) қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг