Ўзбекистон нотариуслари делегацияси Мўғулистондаги халқаро тадбирларда иштирок этди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида мамлакат нотариат тизими ташкил этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Нотариат соҳасидаги кўплаб халқаро мутахассис ва ташкилотларни бирлаштирган ушбу тадбир доирасида халқаро учрашувлар ва конференциялар ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида Халқаро нотариуслар иттифоқи (ХНИ) Осиё ишлари комиссиясининг XV Ялпи йиғилиши ҳамда соҳага оид қатор долзарб мавзуларда учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Нотариал палата раиси Дилшод Ашуров бошчилигидаги Ўзбекистон делегация ҳам фаол иштирок этди.
Тадбирлар халқаро конференция билан бошланди. Унда “Нотариат соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш тенденциялари” мавзусида маърузалар тингланди. Дилшод Ашуров “Ўзбекистон нотариуслари томонидан медиацияни амалга ошириш амалиёти” мавзусида тақдимот қилди. Медиация соҳасида турли давлатларнинг тажриба ва ёндашувлари муҳокама қилинди.
Кейинги куни ХНИ Осиё ишлари комиссиясининг XV Ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссияга аъзо давлатлар вакиллари 2024–2025 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Йиғилиш чоғида бошқарув тизими ва ваколат муддатларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда янги раҳбарлар номзодлари белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси томонидан “Масофавий нотариал ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва амалда жорий этиш” мавзусида тақдимот тақдим этилди. Унда рақамли нотариат хизматларини жорий этиш бўйича амалий ишлар баён қилинди.
Таъкидландики, бундай халқаро форумлар нотариат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва илғор амалиётларни жорий этишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг