Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «Энг намунали вазирлик ва идора» танловида ғолиб бўлди
Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, жорий йилда республика миқёсида ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги «Энг намунали вазирлик ва идора» танловида Мудофаа вазирлиги 96,9 балл билан фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Республика Маънавият ва маърифат марказида ўтказилди. Тантанада давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли олимлар, маданият ходимлари иштирок этди. Сўзга чиққанлар бугун республикамиз бўйлаб амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар кўлами, миқёси ва эришилган натижаларни эътироф этди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, танловга маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйган, бу борада юқори самарадорликка эришган 20
«Энг намунали вазирлик ва идора» танловида пешқадамлик қилган Мудофаа вазирлигига Президент совғаси — Damas русумли автомашина ҳамда 15 миллион сўмлик китоблар тўплами топширилди.
Совғаларни мудофаа вазирининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев қабул қилиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг