Ўзбекистон хусусий боғчаларида битта болага кўрсатиладиган хизматнинг нархи ўртача қанча?
Хусусий мактабгача таълим ташкилотлари хизмат нархлари бўйича ўтказилган халқаро тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 127 мамлакат ичида 62-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Ranking» хабар қилди.
Ушбу рейтингга кўра, республикадаги хусусий боғчаларнинг хизмат нархлари ўртача даражада дея баҳоланди. Яъни бир ой учун битта болага хизмат нархи 295,3 АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистоннинг хусусий боғча хизматлари Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга қараганда қимматроқ.
Маълумот ўрнида, шу турдаги дунёдаги энг қиммат ташкилотлар Швейцария(2796,6 доллар), Нидерландия(1991,5 доллар) ва Буюк Британия(1614,1 доллар) жойлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг