Ўзбекистон ФИФА рейтингида 5 поғона юқорилади

22:10 19 Ноябрь 2025 Спорт
386 0

Фото: ЎФА

ФИФА миллий терма жамоаларнинг ноябрь ойи учун янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон онлайн жадвалда 5 поғона юқорилаган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда ўтган “Al Ain International Cup” тижорий турнирида ғолибликни қўлга киритди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа мусобақада 2 та ўйин ўтказиб, уларнинг ҳар иккаласида ғалабага эришди.

Бу натижалар “оқ бўрилар”га ФИФА рейтинги учун 9,69 балл тақдим этди ва жамоанинг умумий ҳисоби 1462,03 очкога етди. Бунинг эвазига, янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аввалги кўрсаткичига нисбатан 5 поғона юқорилаб, 50-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Осиё терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон 5-ўриндан жой олган. Термамиздан юқорида эса қуйидаги жамоалар (мос кетма-кетликда) жойлашган:

• Япония — 18-ўрин

• Эрон — 20-ўрин

• Жанубий Корея — 22-ўрин

• Австралия — 26-ўрин.

Умумий рейтингда Испания терма жамоаси 1-ўрин, Аргентина 2-, Франция эса 3-ўринда қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер