Ўзбекистон 9 ойда 56 мингдан ортиқ енгил автомобиль импорт қилди
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 29 та давлатдан қиймати 807,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 56 минг 337 дона енгил автомобиль (электромобилларни қўшган ҳолда) импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг ортда қолган 9 ойи мобайнида Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобиль етказиб берган ТОП-10 давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Хитой – 51 минг 770 дона;
- Корея Республикаси – 2 минг 524 дона;
- АҚШ – 511 дона;
- Япония – 296 дона;
- Германия – 265 дона;
- Гонконг – 249 дона;
- Россия – 171 дона;
- Ҳиндистон – 168 дона;
- БАА – 98 дона;
- Австрия – 63 дона;
- Бошқа давлатлар – 222 дона.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 минг 927 донага ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг