Ўзбекистон 23 та давлатдан чой импорт қилган

11:14 28 Март 2023 Иқтисодиёт
401 0

Фото: Архив сурат

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 9,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6,7 минг тонна чой импорт қилган.

Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 минг тоннага ошган.

2 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 5 минг тонна;

— Эрон – 568,7 тонна;

— Кения – 490 тонна;

— Ҳиндистон – 221 тонна;

— БАА – 107,5 тонна;

— Россия – 90 тонна;

— Шри-Ланка – 78 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?