Ўзбекистон 2025 йилда қарийб 1,6 млн тонна ун экспорт қилган

13:01 26 Февраль 2026 Иқтисодиёт
315 0

2025 йилда Ўзбекистон 5 та хорижий давлатга қиймати 441,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,6 млн тонна буғдой уни экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

2025 йилда Ўзбекистон буғдой уни етказиб берган давлатлар:

  • Афғонистон – 1 590 193 тонна;
  • Тожикистон – 607 тонна;
  • Қирғиз Республикаси – 356,4 тонна;
  • Туркманистон – 174 тонна;
  • Қозоғистон – 29,7 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 473,3 минг тоннага ёки 42,3 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер