Ўзбек миллий таомлари халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида «British Street Food Awards» халқаро гастрономик танлови бўлиб ўтди. Ушбу танловда Ўзбекистон миллий таомлари ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, «British Street Food Awards» танловида Лондонда фаолият юритаётган «Ошпаз» ўзбек миллий таомлари бренди жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилган.
Мазкур танловда дунё бўйлаб 2 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашган. Аҳамиятлиси шундаки, ўзбек ошхонаси барча қатнашувчилар орасида мутлақ ғолиб деб топилган.
«Танловда иштирок этган «Ошпаз» ўзбек миллий таомлари бренди жамоаси томонидан тайёрланган миллий таомларимиз ва намойиш этилган ўзбек миллий ошхонасининг бой анъаналари ҳакамлар ҳамда томошабинлар қалбини забт этди. Ўзбек миллий таомлари тайёрланиш усуллари, бетакрор таъми ва ажойиб кўриниши билан танлов ғолибига айланди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг