Озарбайжон Украинага 2 млн долларлик электр жиҳозлари юборишга қарор қилди
Фото: AP
Президент Илҳом Алиев мамлакат Энергетика вазирлигига Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун 2 млн доллар ажратиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти расмий сайтида эълон қилинди.
Маълумотга кўра, маблағ Озарбайжонда ишлаб чиқарилган электр жиҳозларини харид қилиш ва Киевга юбориш учун ажратилади.
Озарбайжон аввал ҳам Украинага ёрдам йўллаган — 2025 йил февралда Алиев Украина учун 1 млн долларлик электр жиҳозларини молиялаштирган, 2023 йил июлида эса 7,6 млн долларлик ёрдам йўллаган.
2022 йилда эса мамлакат Украинага умумий қиймати 30 млн манат (17,6 млн доллар)дан ортиқ инсонпарварлик ёрдами кўрсатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг