ОТМлар ҳамкорлиги истиқболлари
Навоий давлат университети ҳамда Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университети ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки университет ўртасидаги илмий-таълимий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
- Учрашувда бир қатор муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди, дейди Навоий давлат университети ректори в.б. Муҳиддин Калонов, — Хусусан, талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар учун стажировка ва малака ошириш дастурларини ва қозоқ тили йўналишида 1+1 қўшма магистратура таълим дастурини ҳамда икки университет олимлари иштирокида халқаро илмий конференциялар ташкил этиш, қўшма илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш шулар жумласидан.
Томонлар ушбу йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва тизимли равишда ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришдилар.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ал-Форобий университети QS World University Rankings халқаро рейтингида 166-ўринни эгаллаб, Қозоғистоннинг энг юқори рейтингга эга таълим муассасаси сифатида эътироф этилади.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг