Осиё ўйинларининг биринчи кунини Ўзбекистон 4та медал билан бошлади. Фоторепортаж
Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистон делегацияси ХIХ ёзги Осиё ўйинларида дастлабки медалларини қўлга киритди. “Почин” академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова ҳисобига ёзилди. Ҳамюртларимиз муросасиз кечган финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медалини қўлга киритишди. Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар баҳсида Шаҳзод Нурматов ҳамда Собиржон Сафаралиев бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек М2х дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги кумуш медалини қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медал Хитой, бронза медали эса Индонезияга насиб этди.
Делегациямиз Осиё ўйинларидаги учинчи кумуш медалини М2- дастурида қатнашган академик эшкак эшувчиларимиз Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиев олиб келди. Улар марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди. Ушбу дастурда олтин медал Гонконг, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Бугун шунингдек, дзюдо ва қиличбозлик мусобақаларида ҳам ҳамюртларимиз иштирок этишмоқда. Дзюдо баҳсларида медаллар учун ўзбекистонлик спортчилар асосий даъвогар бўлиб туришибди.
Хитойда бўлиб турган "Халқ сўзи" мухбири куннинг биринчи ярмида кузатилган ёрқин ҳолатлардан фоторепортаж тайёрлади.


















Фото: «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг